Миллий банк, Миллий авиакомпания ва НТМК акционерларга айланишади

11:30, 24 октябрь

17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат улуши устунлик қиладиган Акционерлик жамиятларда корпоратив бошқарувни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўрисида”ги Қарори имзоланди.

Унга кўра, 2016−2017 йилларда “Навоий тоғ-металлургия комбинати”, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳамда “Ўзавтойўл” давлат корхоналари акционерлик жамиятларига айлантирилади. Бу ҳақда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази хабар беради.

Ҳужжатда 10 та стратегик акционерлик жамияти рўйхати келтирилган бўлиб, улар орасида юқорида санаб ўтилган АЖга айлантирилувчи оддий акцияларининг 100 фоизи давлатга тегишли компаниялар ҳам бор:

•  «Ўзбекнефтгаз» МХК;
•  «Ўзбекэнерго» АЖ;
•  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ;
•  «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ;
•  «Ўзавтойўл» АЖ;
•  «Ўзбектелеком» АЖ;
•  «Навоий тоғ-металлургия комбинати» АЖ;
•  «Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати» АЖ;
•  «Халқ банки» АТБ;
•  «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» АТБ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!