АҚШда 414 та оёғи мавжуд бўлган ҳашарот топилди

11:42, 24 октябрь

АҚШнинг “Секвойя” Миллий паркида жойлашган мармар ғорлардан биридан америкалик мутахассислар 414 та оёғи мавжуд бўлган ҳашаротни топди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Diplopoda синфига мансуб бу ҳашаротга Illacme tobini деб ном берилди. Мутахассислар унинг оёғи 414 та эканлигини аниқлади. Бу илгари топилган ва жаҳон рекордини ўрнатган ҳашаротнинг оёғидан 336 тага камдир. Бундан ташқари, ҳашаротнинг 200 та заҳарли безлари мавжудлиги аниқланган.

Олимлар ҳозирча бу заҳарли безлар қандай вазифани бажаришини аниқлашга муваффақ бўлмади. Ҳашаротнинг оғиз бўшлиғида жойлашган ғалати ўсимталар ҳам мутахассисларни боши берк кўчага олиб кириб қўйди. Олимлар Illacme tobini ни ўрганишда давом этмоқда. Уларнинг фикрича, “Секвойя” Миллий парки ҳали кўпгина жумбоқларни ўз бағрида яшириб ётибди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!