Фуқаролар мурожаатларининг аксарияти аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ бўлмоқда

11:49, 24 октябрь

2016 йил сентябрь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси орқали  “Ўзбекнефтгаз” МХКга фуқаролардан 137 та мурожаатлар келиб тушди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, юртдошларимиз “Ўзбекнефтгаз” МХК, унинг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг хизматлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар, боғланиш манзиллари ва раҳбариятнинг қабул кунлари келтирилган Интерфаол давлат хизматларининг ягона портали орқали ҳам ўз мурожаатларини жўнатмоқдалар. 2016 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида ушбу портал орқали 1544 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 1533 таси бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган ва жавоблар юборилган.    

“Ўзбекнефтгаз” МХК фаолияти тўғрисида кенг маълумот www.ung.uz сайтида ҳам келтирилган. Ушбу корпоратив сайт орқали фуқаролар холдингга мурожаат этиш ва нефтгаз тармоғи мутахассисларининг малакали ёрдамидан баҳраманд бўлиш имконига эгадирлар. 

Холдингда мавжуд ишонч телефонига (+998 71 233-28-88) фуқаролардан келиб тушаётган қўнғироқлари қисқа фурсатларда кўриб чиқилмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда фуқаролар мурожаатларининг аксарияти аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ бўлиб, бу масала бўйича тегишли чоралар кўрилди. Хусусан, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги фуқаролардан газ таъминотини яхшилашга оид мурожаатлар келиб тушган. Газ таъминоти корхоналари мутахассислари жойларга бориб, мурожаатлар сабабларини ўрганиб чиққанлар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан қисқа муддатларда зарурий чораларни кўрганлар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!