Кафтингизга қараб, соғлигингизни аниқланг!

11:55, 24 октябрь

Танамизнинг ҳар бир қисми ички аъзолар фаолияти билан узвий боғлиқ. Хусусан, қўл кафти терисидаги қизариш, қичишиш ёки тошма тошиши у ёки бу касаллик аломати бўлиши мумкин. Қуйида ана шу ҳолатлар билан танишамиз.

 

  • Қўл кафтининг ички қисмига қаранг. Агар ушбу соҳадаги тери юзаси тез-тез қизариб ёки рангпар тусга кирса, жигар фаолиятида бирор ўзгариш юз бераётганини билдириши мумкин.
  • Бордию бармоқ учи қизариб турса, овқат ҳазм қилиш тизимида безовталик борлигига таҳмин қилинади. Таомлангандан сўнг қоринда оғирлик бўлиши, жиғилдон қайнаши кабиларга диққат қилинг.
  • Бош бармоқ юзасининг қизариб, тез-тез қичишиши жинсий аъзолар фаолиятига доир ўзгаришларга ишора қилади.
  • Қўл кафти терисидаги мармар нақшни эслатувчи излар вегетатив нерв тизимидаги бузилишлардан дарак беради. Эҳтимол сўнгги кунларда қаттиқ асабийлашаётгандирсиз.
  • Қўл кафтининг устки қисмида тери қизариши, қичишиш ёки ёрилишини сезсангиз, организмингиз А ва D витаминларига эҳтиёж сезаётган бўлади. Агар тери қичишиши тунда ҳам безовта қилса, замбуруғларга таҳлил топшириб кўринг.
  • Бармоқ учининг музлаб қолиши – қон айланиши билан боғлиқ бузилишлардан дарак беради. Шу билан бирга организмда никотин кислотасининг тақчиллиги ҳам юзага келган. ҳайрон бўлманг, бу кислота тамаки маҳсулотига алоқадор эмас. Сут-қатиқ, балиқ, гўшт ва гречиха дони никотин заҳирасини тўлдиришга ёрдам беради.
  • Қўл кафтингизни юзингизга текказганингизда иссиқликни сезсангиз, жигарингиз тозалаш ишларига  қийналаётганини билиш мумкин.
  • Тез-тез қўл кафтида бир нималар ўрмалаётгандек туюлса, эндокрин тизим фаолиятини текширтиринг.
  • Қўл терисининг оқаринган кўриниши қонда гемоглобин миқдорининг пастлаб кетганини англатади. Бу ҳолатда зудлик билан шифокорга мурожаат этинг.
  • Кўрсаткич бармоқнинг тез-тез увишиб қолаётгани юрак-қон томир тизимидаги ўзгаришлардан дарак бериши мумкин. Юрак соҳаси ва куракдаги ўзгаришларга диққат қилинг.
  • Қўл кафтининг ички қисмидаги тери қалинлашиб, дағаллашиб кетса, ўт халтасидаги муаммоларга ишора бўлиши мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!