“Олтин тўп–2016” мукофотига дастлабки даъвогарлар: Роналду, Бэйл, Буффон ва ...

12:15, 24 октябрь

France Football нашри “Олтин тўп-2016” мукофотига даъвогар футболчиларнинг номлари маълум қилмоқда. Бу ҳақда “Championat.com” хабар берди.

Айни дамда “Реал” етакчилари Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл, “Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳамда “Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ва “Манчестер Сити” форварди Серхио Агуэро номзодлари аниқ бўлди. Яқин соатлар ичида “Олтин тўп”га даъвогар қолган 25 футболчининг номи эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Олтин тўп”ни қўлга киритганди. Бу сафар Роналдудан мукофотни қўлга киритиш имконияти юқори. 31 ёшли футболчи “Реал” билан Чемпионлар Лигаси, Португалия билан эса Европа чемпиони бўлганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!