“Титаник” кемаси омборхонасининг калити аукционда 104 минг долларга сотилди

12:38, 24 октябрь

1912 йилда чўккиб кетган машҳур “Титаник” кемаси омборининг калити Henry Aldridge & Son аукционида 104 минг долларга сотилди, деб хабар қилди “Lenta.ru” нашри.

Бино калити стюард Сидней Седьюнари жасади ёнидан топилиб, унинг бевасига берилган. Бу топилма унинг оиласида салкам 100 йил сақланган. Аукционда калитдан ташқари кема бош телеграфчисининг жўнатган откриткаси ҳам 19 минг фунт (23 минг доллар)га сотилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!