Golden Boy–2016 мукофоти соҳиби ким бўлиши муддатидан олдин эълон қилинди (Фото)

13:13, 24 октябрь

Португалия терма жамоаси ва “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси, 19 ёшли Ренату Саншеш Европанинг 2016 йилдаги энг яхши ёш футболчиси деб тан олинди ва Golden Boy мукофотини қўлга киритди.

“Championat.com”нинг маълум қилишича, ғолиб номи бугун, 24 октябрь куни кечки пайт Монте-Карлода эълон қилишини керак, аммо Италиянинг Tuttosport нашри ғолиб номини айтиб бўлди.

Golden Boy мукофоти ҳар йили 21 ёшдан кичик бўлган ҳамда Европанинг юқори дивизионида тўп сураётган футболчиларга бералади.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!