Мария Шарапова аёллар теннис ассоциацияси рейтингидан четлатилди

14:44, 24 октябрь

Аёллар тенниси ассоциацияси  (WTA) россиялик теннисчи Мария Шараповани янги рейтингидан четлаштирди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри. 

Рейтингнинг олдинги версиясида Мария Шарапова 690 очко билан 91 ўринни эгаллаган эди. У сўнгги очколарини ўтган йилнинг октябрь ойида Сингапурда ўтказилган турнирда қўлга киритганди. Аммо бу натижа янги рейтинг тузилаётганда эътиборга олинмади.

Март ойида допинг текширувидан ўтиб, мельдония асоратлари аниқланган Мария Шарапова ҳозирда ўйинларда иштирок этмаяпти.

CAS нинг қарорига биноан теннисчи Халқаро теннис федерацияси (ITF) нинг уни икки йилга мусобақалардан четлатишига қарамай, 2017 йилнинг апрель ойида ўтказиладиган турнирларда қатнашишни режалаштирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!