“Олтин тўп–2016” мукофотига навбатдаги номзодлар: Де Брюйне, Гризманн, Дибала, Игуаин, Годин

14:50, 24 октябрь

France Football нашри “Олтин тўп–2016” мукофоти учун навбатдаги 5 футболчининг номини эълон қилди.

2016 йилги “Олтин тўп” совринига Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”), Антуан Гризманн (“Атлетико”), Пауло Дибала (“Ювентус”),  Гонсало Игуаин (“Ювентус”) ва Диего Годин (“Атлетико”) даъвогарлик қиладиган бўлди.

Олдинроқ Криштиану Роналду ва Гарэт Бэйл (иккиси ҳам “Реал”), Жанлуижи Буффон (“Ювентус”), Обамеянг (“Боруссия Д”) ва Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”) “Олтин тўп–2016” учун даъвогарлик қилиши ҳақида хабар бергандик.

Маълумотларга кўра, France Football “H” ҳарфигача бўлган номзодларни кўрсатди. Демак Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”) ва Карим Бензема (“Реал”) “Олтин тўп” мукофоти учун даъвогарлик қилмайди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!