Лондонда мушуклар учун илк мусиқий альбом тақдим этилди (Видео)

15:18, 24 октябрь

Universal Music компанияси мушуклар учун дунёдаги илк мусиқий альбомни чиқарди.

Мазкур альбом бастакор, 60 ёшли Америка Миллий симфоник оркестри виолончелчиси Дэвид Тейе томонидан яратилди. Иш давомида у мушук болачаларини илҳомлантирадиган мусиқалардан фойдаланди. Хусусан, унда қушлар ва мушук оналарининг овозларидан фойдаланилган.

Мусиқачи альбомни 26 та асбоб ёрдамида яратган.

Альбомдан бешта тарона ўрин олган. Тўплам iTunes ТОП рейтингига киритилди. Тейенинг барча тароналари мусиқий классикага асосланган, шу сабабли мушуклар билан бирга уларнинг эгалари ҳам бундан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Альбом тақдимоти Лондоннинг мушкулар учун «Леди Дина» қаҳвахонасида бўлиб ўтди. Илк овозлардаёқ мушуклар ушбу тароналарга диққатларни жалб қилишди ва мароқ билан тинглашди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!