Ўзбекистонлик Карина Мурадян ОФКнинг Осиёда ҳакамликни ривожлантириш бўлимига раҳбар этиб тайинланди

15:33, 24 октябрь

Ўзбекистон Футбол ФедерациясинингFacebook ’даги саҳифаси маълумотига кўра, ўзбекистонлик Карина Мурадян Осиё Футбол Конфедерациясининг қитъада ҳакамликни ривожлантириш бўлимига бошлиқ этиб тайинланган, деб ёзади “Дарё”. 

Карина Мурадян аввалроқ ЎФФ терма жамоалар марказининг халқаро бўлимида фаолият олиб борган. Кейинроқ эса БААнинг Тошкентдаги элчихонасида ишлаган.

“Касбдошимизни янги лавозим билан табриклаймиз ва янги ишида унга омад тилаймиз”, — деб ёзилган ЎФФ саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!