“Овқатга соч толаси тушса, ҳаром бўладими?”

16:03, 24 октябрь

— Овқатга соч толаси тушсаҳаром бўладими? Масалан, суюқ овқатнинг ичига тушса, у сочни олиб ташлаш кифоя қилмайдими?

 

Саволга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туман бош имом хатиби, «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли жавоб беради.

 

— Инсоннинг соч толаси покдир. Бунда одам тирик ёки ўлик бўладими, соч инсон бошидами ёки олинганми, фарқи йўқ. Агар одамнинг соч толаси таомга тушса, ҳечқиси йўқ, олиб ташлаб истеъмол қилиш мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!