Франциядаги Кале қочоқлар лагерида яшовчилар мажбуран эвакуация қилинди

16:29, 24 октябрь

Франция ҳукумати Каледа жойлашган қочоқлар лагерида яшовчи муҳожирларни кўчишга мажбур қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Нелегал қочоқларни кўчириш тадбири бир ҳафта давом этиши кўзда тутилган. Ҳукумат уларни олти мингдан саккиз мингтача қочоқни ўз бағрига оладиган махсус марказга жойлаштиришни режалаштирган.

Аммо бунга қарамай, икки мингга яқин қочоқ ўз кулбасини тарк этишни истамай, норози бўлган. Уларнинг полицияга қаршилик кўрсатиш хавфи туғилган. Франция ички ишлар вазири Бернар Казневнинг сўзларига қараганда, тадбир ҳозирча тинч ўтмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!