“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангариси ироқлик аскарлардан товуқхонага яширинди (видео)

16:35, 24 октябрь

Ироқлик аскарлардан бири “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи жангарисининг ҳарбий аскарлардан қочиб, товуқхонага яширингани акс этган видеороликни ижтимоий тармоққа жойлади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Видеода ироқлик ҳарбий аскарлар жангарини товуқхонадан олиб чиқаётгани, унинг елкасидан яралангани акс этган. Шунга қарамай, ҳарбийлар жангарини товуқхонадан ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!