Осиё чемпионати U-19: Ўзбекистон ёшлар термаси Эронга мағлуб бўлди ва ЖЧ–2017 йўлланмасидан қуруқ қолди

08:08, 25 октябрь

Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионтининг сўнгги ярим финалчиси ва ЖЧ–2017 йўлланмаси эгаси аниқланди.

Афсуски, бу Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бўлмади. Эрон U-19 термасига қарши ўйинда Жасур Абдураимов шогирдлари 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Бу эса улар ортга қайтиб, ЖЧ–2017 турнирида иштирок эта олмайди дегани.

Осиё чемпионати U-19, чорак финал
Ўзбекистон  Эрон — 0:2
Голлар: 
Жафари (13, 47)
Ўзбекистон: Умиджон Ҳамроев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобулов, Хушнудбек Авилов, Ойбек Рустамов, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Хусниддин Ғофуров, Достон Ибрагимов, Жасурбек Яхшибоев, Бобур Абдухолиқов.
Эрон: Адели, Шожаи, Ғолами, Тоҳири, Султанамеҳр, Шакари, Меҳдикани, Адели, Афкон, Жафари, Аббасиан, Раззоқпур.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!