16 ёшли америкалик дарвозабон кома ҳолатидан чиққач, испан тилида сўзлаша бошлади

10:21, 25 октябрь

АҚШнинг Жоржия штатидаги Бруквуд футбол мактаби дарвозабони, 16 ёшли Рубен Нсемо комадан чиққандан кейин инглиз тилини унутиб, испан тилида сўзлаша бошлади, деб хабар берди “Sport.segodnya.ua” нашри. 

Ўсмир икки ҳафта илгари, ўйин вақтида тўпни қайтармоқчи бўлганда боши қаттиқ лат еган. Рубен ҳушдан кетиб, нафас олмаган, уч кун кома ҳолатида ётган. Кўзини очганда эса инглизча гапира олмаган, илгари билмаган, тушунмаган испан тилида сўзлаша бошлаган. Рубеннинг айтишича, бундай кўникмага дўстлари ёки акасининг ёрдами билан эришиши мумкин бўлган. Ҳозирда у инглизча сўзларни тушунса-да, испан тилида мулоқот қилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!