Раҳбарга ёқишнинг 11 усули

10:28, 25 октябрь
  • Ёқимли одам бўлинг! Хунук сўзлардан, қўпол ҳаракатлардан ва бошқа хатолардан халос бўлинг. Лаганбардорга айланишга ҳожат йўқ.
  • Сизнинг ўрнингизни ҳеч ким босолмасин! Энг муҳим лойиҳалар устида ишланг, сизни бошқалардан ажратиб турадиган ишларни ўрганинг. Қўшимча малака ҳеч кимга зарар қилмайди.
  • Хўжайин учун муҳим нарса сиз учун ҳам муҳим. Раҳбарингиз учун муҳим ҳамма нарсани ўзингиз учун ҳам муҳим деб билинг. У билан иш ҳақида суҳбатлашинг, фикрини билинг. Бироқ улар сизники билан бир хил бўлиши шарт эмас.
  • Уни хабардор қилиб туринг! Раҳбарингизга гоҳ-гоҳида кўриниб, бўлаётган ишлардан бохабар этинг. Яхшиси қилинган ишлар ҳақида мунтазам равишда ҳисобот тақдим этинг. 
  • Муаммони раҳбарга етказмай, ҳал қилинг. Бунга эришишнинг энг яхши йўли — иш журнали тутиб, ҳамма ишларингизни ёзиб бориш. Шундан сўнг уларга раҳбарият назари билан баҳо бериш керак. 
  • Хатоларингиз учун узр сўрашга тайёр туринг. Ҳамма адашади, сиз ҳам истисно эмассиз. Агар шундай бўлган бўлса, узр сўрашга тайёр туринг.
  • Ҳурмат қозонинг. Яъни, меҳнат қилинг, офисдаги ғийбатлар ва бекорчи гап сотишларга аралмашманг, холис танқидни қабул қилинг. Агар сиз ўзингизни ҳурмат қилиб, ранжитишларига йўл қўймасангиз, раҳбарият ҳам худди шундай қилади.
  • Ўзингизни банд кўрсатиш санъатини эгалланг. Баъзан олдинда бўлиш учун озгина айёрлик ишлатишга ҳам тўғри келади. Алдаманг, шунчаки бошлиққа банд одамлигингизни, доим қандайдир иш билан шуғулланишингизни билдиришингиз керак.
  • Тўғри муносабатда бўлинг. Хўжайинга айнан нима кераклигини аниқланг. Унга мослашманг, эшитишни истаган гапини гапирманг. Чақимчилик қилманг.
  • Ишни 100% бажаринг. Раҳбар билан ўртангиздаги муносабат иш сифатига таъсир қилмаслигига аҳамият беринг.
  • Шахсий ҳаётингизга суқилишига йўл қўйманг! Ишни уйга олиб келманг, атрофдаги одамлардан ишдаги аламингизни олманг. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!