Шоҳназар Назаралиев қўл жанги бўйича Молдовада ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби бўлди

10:32, 25 октябрь

Наманганлик Шоҳназар Назаралиев жорий йилнинг 22–25 сентябрь кунлари Молдовада ўтказилган қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатида ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ёш спортчи шаҳардаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2007 йилдан буён маҳоратини оширмоқда. Спортга меҳр отаси – олий тоифали мураббий Тоҳиржон Сатимовдан ўтган.

Етти карра Ўзбекистон чемпиони Шоҳназар келгусида бундан-да юксак марраларни эгаллаб, Ватанимиз шаънини улуғлашни мақсад қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!