Мазали тоблама - беҳидан творогли ширинлик!

11:00, 25 октябрь

Зарур масаллиқлар: 500 гр. творог, 50 гр. сариёғ, 2 дона тухум, битта беҳи, 6 ош қошиқ шакар, 5 ош қошиқ буғдой ёрмаси, 3 ош қошиқ сут.

Тайёрланиши: 1. Тухум ва шакарни миксерда кўпиртиринг. Юмшатилган сариёғни қўшинг.

2. Аралашмага творог ва сут солиб, миксерда аралаштиришда давом этинг.

3. Буғдой ёрмасини ҳам қўшинг-да, кўпиртиринг. Кейин 10 дақиқага қолдиринг.

4. Беҳини пўстидан арчиб, майда тишли қирғичдан ўтказинг-да, творогли аралашмага солинг. Узунчоқ ва чуқур қолипга пишириқ қоғозини жойланг-да, аралашмани солиб, 190 даражада қиздирилган газ печига 30 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

4 кишилик

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!