Тайландда 150 минг нафар одам марҳум қирол шарафига гимн куйлади

11:09, 25 октябрь

Тайландда 150 минг нафар одам Бангкокдаги Санам Луанг майдонига чиқиб, марҳум қирол Пхуминон Адульят хотирасига бағишлаб яратилган янги талқиндаги гимнни ижро этди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Гимнни нафақат Бангкок аҳолиси, балки бошқа шаҳарларлардан келган одамлар ҳам куйлади. Гимннинг янги талқини мамлакатнинг барча кинотеатрларида сеанс бошланишидан олдин янграйдиган, томошабинлар уни ўрнидан турган ҳолда тинглашлари йўлга қўйилди.

13 октябрь куни, Тайландни 1946 йилдан бери бошқариб келган, қирол Пхумипон Адульядет вафот этган. Ҳукумат мамлакатда бир йиллик мотам эълон қилди. Давлат хизматчиларига қора кийимда юриш буюрилди. Мамлакатга келган сайёҳларга эса қора тасмалар тарқатилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!