Луис Суарес собиқ жамоасига қайтиш истагини билдирди

11:12, 25 октябрь

“Барселона”  жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес каталонияликлар сафидан кетган тақдирда қайси жамоа шарафини ҳимоя қилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Championat.com”.

“Албатта мен “Аякс”га қайтган бўлардим. Ҳатто бу ишни клубга миннатдорчилик билдириш мақсадида амалга оширсам ҳам.  Мен “Аякс”нинг ёрдами билан Европада танилдим.

Лекин менинг барча орзуларим “Барселона”да амалга ошди. Умид қиламанки, фаолиятимни айнан шу ерда якунлайман. Бунинг учун эса бор кучимни бериб ишлашим керак, – деди уругвайлик футболчи.

Маълумот учун, Луис Суарес 2007–2011 йиллар давомида Голландиянинг “Аякс” сафида тўп сурган. 2012–2014 йилларда эса “Ливерпуль” шарафини ҳимоя қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!