Янгийўл — Тошкент трассасида юз берган мудҳиш ЙТҲда маршрутка ёниб кетди(Видео)

11:24, 25 октябрь

Тошкент вилояти Янгийўл туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Istana русумли маршрутка ёниб кетди. Ёнғин акс  этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 24 октябрь куни соат 17:55 лар атрофида юз берган. 

Видеода йўл четида ёнаётган маршрутка акс этган. ЙТҲ сабаблари ва унинг оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!