Нурсултон Назарбоев Мадинадаги Муҳаммад Пайғамбар мачитида намоз ўқиди

11:50, 25 октябрь

Қозоғистон республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Саудия Арабистонига қилган икки кунлик расмий ташрифи давом этмоқда, деб хабар берди “Kazakhstan Today” нашри.

Мадина шаҳрига келгунга қадар Нурсултон Назарбоев вилоят ҳокими шаҳзода Фейсал бин Салмон Ал Сауд билан учрашди. Бундан ташқари Мадинадаги Муҳаммад Пайғамбар мачитида намоз ўқиб, Масжид ан-Набавий мачити архитектураси билан ҳам танишди.

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Нурсултон Назарбоев Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Ал Сауд билан учрашиш ва икки томонлама келишув ҳужжатларни имзолаш учун Эр-Риёд шаҳрига йўл олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!