Тошкентда энг кўп оилавий ажримлар қайд этилган маҳаллалар рўйхати эълон қилинди

11:55, 25 октябрь

20 октябрь куни “Тошкент шаҳрида оила муносабатларини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажратиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тегишли давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш тўғрисида” Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори имзоланди. 

Ушбу ҳужжатда ҳар бир туманда энг кўп оилавий ажримлар қайд этилган ўн бир маҳалланинг рўйхати келтирилмоқда. Булар:

Бектемирда “Миришкор”
Мирободда “Иноқобод”
Мирзо Улуғбекда “Авайхон”
Олмазорда  “Қўштут”
Сергелида  “Зийнат”
Учтепада “Қори ёғди”
Чилонзорда  “Нафосат”
Шайхонтоҳурда “Янгиобод”
Юнусободда “Беғубор”
Яккасаройда  “Дамариқ”
Яшнободда “Аҳмад Яссавий”

Мазкур маҳаллаларда 2017 йилнинг 1 январига қадар ишчи гуруҳлар кенг жамоатчилик, маҳалла оқсоқоллари ҳамкорлигида профилактика тадбирларини ўтказишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!