Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/2 финали доирасида “Тошкент дербиси” бўлади

12:54, 25 октябрь

Бугун "Локомотив" Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки учрашувни ўтказади. "Темирйўлчилар" ТТЗдаги "Lokomotiv" стадионида "Бунёдкор"ни қабул қилишади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал. Биринчи учрашув

24 октябрь. "Lokomotiv" стадиони. 16:00

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Д. Пислегин (Ташкент).

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

"Локомотив" аввалиги босқичларда "Ўз-Донг Жу" ва "Машъал"ни, "Бунёдкор" эса "Обод" билан "Металлург"ни ортда қолдирди.

"Локомотив" босиб ўтган йўл:

1/8 финал
"Уз-Донг-Жу" - "Локомотив" 1:4
"Локомотив" - "Уз-Донг Жу" 9:0

1/4 финал
"Машъал" - "Локомотив" 1:4
"Локомотив" - "Машъал" 1:2

"Бунёдкор" босиб ўтган йўл:

1/8 финал
"Обод" - "Бунёдкор" 2:2
"Бунёдкор" - "Обод" 2:1

1/4 финал
"Бунёдкор" - "Металлург" 3:1
"Металлург" - "Бунёдкор" 0:0

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

"Локомотив" ва "Бунёдкор" шу пайтгача Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида тўрт марта тўқнаш келган. Шундан иккитасида "Локо" ғалаба қозонган, бир марта дуранг қайд этилган ва битта учрашувда "Бунёдкор" зафар қучган.

2014 йилги Кубок финалида мазкур жамоалар ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда "Локомотив" рақибини мағлуб этиб, ўз тарихида биринчи бор Кубок соҳғиби бўлган. Ўйиндаги ягона гол Жасур Ҳасанов томонидан киритилган.

2006 йил. 1/16 финал
"Қурувчи" - "Локомотив" 1:3

2013 йил. 1/2 финал
"Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2
"Локомотив" - "Бунёдкор" 0:2

2014 йил. Финал
"Локомотив" - "Бунёдкор" 1:0

"Локомотив" ҳозирча бир бор Кубокни қўлга киритган (2014 йил). "Бунёдкор" эса ўз тарихида тўрт марта Ўзбекистон Кубогида ғолиб бўлган (2008, 2010, 2012, 2013 йилларда).

"Локомотив" ва "Бунёдкор" шу пайтгача Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида тўрт марта тўқнаш келган. Шундан иккитасида "Локо" ғалаба қозонган, бир марта дуранг қайд этилган ва битта учрашувда "Бунёдкор" зафар қучган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!