Австралия истироҳат боғларидан бирида бахтсиз ҳодиса туфайли 4 киши ҳалок бўлди

13:35, 25 октябрь

Австралиянинг Квинсленд штати қирғоқларида жойлашган Dreamworld кўнгилочар истироҳат боғида юз берган бахтсиз воқеа туфайли икки аёл ва икки эркак вафот этди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Агентликнинг хабар беришича, ҳалок бўлган одамлар Thunder River Rapids аттракционида учаётганда оғир тан жароҳати олишган. Тиббиёт ходимлари етиб келгунча, жабрланганлар ҳалок бўлган.

Тахминларга кўра, техник носозлик туфайли аттракцион ағдарилиб кетган. Маъмурият бўлиб ўтган воқеа туфайли истироҳат боғини беркитган. Ҳалок бўлганларнинг ёши 32 дан 40 ёшгача бўлган. Аттракцион 6 кишига мўлжалланган бўлиб, соатига 45 километр тезликда ҳаракат қилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!