Жигар учун фойдали 5 маҳсулот

14:36, 25 октябрь

Спиртли ичимликлар, ёғли овқат, озиқ-овқат маҳсулотларидаги кимёвий қўшимчалар, дорилар – буларнинг барчаси жигаримизнинг душмани. Бахтимизга, унинг дўстлари ҳам кам эмас!

Ламинария

Ушбу сув ўтини “денгиз карами” деб ҳам аташади. Унинг барглари 5%га альгин кислотасидан иборат бўлиб, у "зарарли моддаларнинг табиий утилизатори” номини ҳам олган. Альгинатлар айрим кимёвий фаол бирикмаларни оғир металлар тузлари билан боғлайди, яъни жигарга организмни зарарли моддалардан тозалашга кўмаклашади.

Сут маҳсулотлари

Қатиқ, ряженка ёки йогуртнинг ёғсиз турларини истеъмол қилган маъқул. Уларнинг барчаси ичак микрофлорасини соғломлаштиради ва организмдан зарарли моддаларни ҳайдайди. Бундан ташқари, сут маҳсулотлари токсинларни ўзига "шимиб” олади (шу жумладан, организмга ифлосланган ҳаво орқали тушадиганларини ҳам) ва уларни чиқариб ташлайди.

Туршак

Ҳар қайси қуруқ мева конфет ҳамда кремли ширинликлардан анча фойдалироқ. Яқинда мутахассислар туршакни мунтазам равишда истеъмол қилиш жигар саратони пайдо бўлиши хавфини камайтиришини аниқлашди.

Зайтун ёғи

Таркибида Е витамини кўп бўлган  асосий антиоксидант саналади. У организмни эркин радикаллар, яъни қуёш нури, сигарета тутуни, ифлосланган ҳаво ва радиация туфайли ҳосил бўладиган моддалар таъсиридан ҳимоя қилади. Жигар эса айнан шу зарарли моддалар билан курашишга кўп куч сарфлайди.

Қовоқ

Жигар қизил ва зарғалдоқ рангли этга эга мева-сабзавотларни жуда яхши кўради. Хусусан, қовоқда Т витамини кўп бўлиб, у ёғли таомнинг ҳазм бўлишига ёрдам беради ва бу билан жигарнинг ишини енгиллаштиради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!