АҚШ полицияси дарахт либосини кийиб олган одамни қўлга олди

15:04, 25 октябрь

АҚШнинг Мэн штати полицияси дарахт либосини кийиб, Портланд шаҳар кўчаларидан бирида йўл ҳаракатига халақит қилган одамни қўлга олгани видеога олинган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Мазкур видеоролик Твиттер ижтимоий тармоғига жойлаштирилганда, уни 12 мингдан ортиқ фойдаланувчи томоша қилган. Видеоролик муаллифининг маълумот беришича, бу одам 30 ёшли Эшер Вудворт (Asher Woodworth)дир. У полициячиларнинг берган саволига жавоб беришдан бош тортган. Эшернинг ёнида бўлган дўстининг айтишича, у дарахт либоси билан маҳаллий автомобиллар ҳаракатини ўрганмоқчи бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!