Дэвид Бекхэм “Реал”га қайтмоқда

16:32, 25 октябрь

Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм яқин кунлар ичида “Реал” клубининг элчисига айланади, деб хабар бермоқда iSport.ua нашри.

Таъкидлашича, 41 ёшли Бекхэм АҚШда “Реал” брендининг нуфузини оширишга ёрдам беради. У 2007–2012 йиллар давомида “Лос-Анжелес”да тўп сурган ва америкалик мухлислар уни яхши тайинди.

Дэвид Бекхэм 2003–2007 йиллар давомида Мадриднинг “Реал” шарафини ҳимоя қилган ва барча турнирларда 155 ўйин ўтказган.

Бунга қадар эса у “Манчестер Юнайтед”да 11 йил давомида тўп сурган. Дэвид Бекхэм футболчилик фаолиятини 2013 йилда якунлаган эди. Унинг сўнгги клуби Франциянинг “ПСЖ” клуби бўлган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!