Samsung янги Galaxy S8 смартфони устида ишни тўхтатди

16:43, 25 октябрь

Samsung компанияси янги Galaxy S8 смартфонини яратишни вақтинча тўхтатди, ҳозирча Galaxy Note 7 смартфонларининг портлаш сабаблари аниқланмади, дея хабар беради The Wall Street Journal.

“Биз ҳали ҳамон муаммо нимада эканлигини аниқлай олмадик”, — дея маълум қилди компания вакили.

Galaxy S8 ишлаб чиқариш ишлари икки ҳафтадан сўнг янгиланади. Бу вақт оралиғида компаниянинг етакчи муҳандислари  Galaxy Note 7 муаммоларини ўрганишади.

Экспертлар бир қатор сабабларни кўрсатишмоқда — дастурий таъминотдан тортиб, унинг ёқилиш схемасигача.

Аввалроқ Samsung Galaxy Note 7 савдоси ва ишлаб чиқаришини тўхтатган эди. Компания ишлаб чиқариш тўхтатилгандан 5 миллиард доллар зарар кўрди.

Кўпгина авиакомпаниялар смартфонни самолёт бортига олиб ўтишни таъқилашган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!