Мелис Абзалов Швецияда дафн этилади

16:58, 25 октябрь

Юрак ҳуружидан вафот этган таниқли режиссёр Мелис Абзалов Швециянинг Стокгольм шаҳрида дафн этилади. Бу ҳақда режиссёр Али Ҳамроев ўзининг Facebook`даги саҳифасида маълум қилди. 

“Мелис Абзалов билан видолашув маросими 26 октябрь куни Европа вақти билан соат 11:00 да Стокгольм шаҳридаги Kungsängen kyrkogård Kyrkvägen 35 мусулмонлар қабристонида бўлиб ўтади. Швецияда марҳумнинг ўғли ва қизи яшайди. Унинг олти нафар набираси ва олти нафар чевараси бор.  

Режиссёрнинг оиласи ота ва бобосини унинг энг яқин инсонлари яшайдиган жойга дафн этишга қарор қилди”,—деб ёзади Али Ҳамроев. 

Тошкент шаҳрида Мелис Абзаловнинг қариндошлари 26 октябрь куни соат 2:00да Муҳаммад Юсуф кўчаси 68 уй 1 хонадонда видолашишади. 

Мелис Абзаловнинг ўлими ҳақида режиссёр Али Ҳамроевга унинг қизи қўнғироқ қилиб, маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!