“Локомотив” Ўзбекистон Кубоги ярим финал илк ўйинида “Бунёдкор”дан устун келди

21:22, 25 октябрь

Ўзбекистон Кубоги ярим финал илк ўйини доирасида “Локомотив” ўз майдонида “Бунёдкор” футболчиларини қабул қилди. Мазкур учрашувда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, “темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувдаги ягона гол 84-дақиқада Сардор Мирзаев томонидан киритилди. Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини “Бунёдкор” майдонида бўлиб ўтади. Ўша учрашувда иккинчи финалчи номи маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубогининг дастлабки финал йўлланмаси “Насаф”га тегишли.

Ўзбекистон Кубоги, 1/2 финал

“Локомотив” – “Бунёдкор” 1:0

Гол: Сардор Мирзаев (84)

“Локомотив”: Маъмур Икромов, Бобурбек Йўлдошев, Кахи Махарадзе, Сервер Жепаров, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Неманья Яничич, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Кападзе).

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Акромжон Комилов, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов, Дилшод Аҳмадалиев, Достонбек Ҳамдамов, Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров, Юрица Бульят.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!