Англия Лига Кубоги. “Арсенал” қийинчиликсиз чорак финал йўлланмасига эга бўлди (Видео)

09:35, 26 октябрь

Англия Лига Кубоги 1/8 финалида “Арсенал” жамоаси қуйи лига вакили "Рединг"га қарши майдонга чиқди.

Мазкур ўйин шиддатли ва курашларга бой тарзда ўтди. Унда "тўпчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ҳар икки голга Алекс Окслейд-Чемберлен гол киритиб муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Арсен Венгер шогирдлари мусобақанинг чорак финалига чиқди. Уларнинг рақиби эртага маълум бўлади.

“Арсенал” – “Рединг” 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 33 Окслейд-Чемберлен, 2:0 – 78 Окслейд-Чемберлен.

“Арсенал” – Мартинес, Габриэл, Холдинг, Дженкинсон, Гиббс, Эль-Ненни, Рен-Аделед (Жиру, 66), Мэйтленд-Найлз, Окслейд-Чемберлен (Зелалем, 80), Ивоби, Перес (Уиллок, 72).

“Рединг” – Аль-Хабси, Мур, Уотсон (Гравенберх, 68), Блэккетт, Обита, Эванс, Келли, Хэрриотт (Керморган, 56), ван ден Берг (Куинн, 80), Макклири, Сэмюэл.

Огоҳлантиришлар: Макклири (76), Мур (79).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!