Трамп Хиллари Клинтоннинг режаси амалга ошадиган бўлса, учинчи жаҳон уруши бошланишини маълум қилди

09:42, 26 октябрь

Республикачилар партияси томонидан АҚШ президентлигига номзоди кўрсатилган Дональд Трамп рақиби бўлмиш Хиллари Клинтоннинг Сурия бўйича режалаштирган сиёсати амалга ошадиган бўлса, учинчи жаҳон уруши бошланишини маълум қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Трамп бу сиёсатнинг ўрнига “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи билан курашни кучайтириш, барча эътиборни жангариларга қаратиш лозимлигини таъкидлади.

“Биз бутун диққатимизни “Ислом давлати” радикал гуруҳига қаратишимиз керак. Сурияга эътибор шарт эмас. Агар Хиллари Клинтоннинг гапларига қулоқ соладиган бўлсак, Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин”, деди Дональд Трамп Рейтер агентлигига берган интервьюсида.  

“Сурия ҳақида гап кетганда, Сурия президенти Башар Асад бундан уч йил илгаригидан кўра, анча кучайганлигини ҳам ҳисобга олиш лозим”, деб таъкидлади Трамп.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!