Москва журналистлар уюшмаси “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси ҳақида ёзди

09:50, 26 октябрь

Москва журналистлар уюшмасининг сайтидаги “МДҲ мамлакатлари медиа макони” саҳифасида “Uzbekistan Today ААдан тарихий совға” номли мақола чоп этилди.

“Тошкентда “Uzbekistan Today” ахборот агентлигининг 10 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда 12-томли “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси тақдим этилди. Агентликда нашриёт бўлими мавуд бўлиб, нашриёт Ўзбекистон маданий меъросига бағишланган китоб-альбом чиқариш билан шуғулланади. Ана шулардан бири “Ўзбекистон обидаларидаги битиклар” лойиҳаси бўлиб, китоб-альбом ўзбек, рус ва инглиз тилида чоп этилди.

“Тарихий ёдгорликларда битилган ёзувларни маъносини ечиш ва бир бутун каталогга бирлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг Қарори билан 2011 йилда “Uzbekistan Today” ижодий гуруҳи тузилди. Олти йил давомида ушбу йирик тадқиқотни “Баҳоуддин Нақшбандий ёдгорлик мажмуаси Маркази”, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти олимлари, Регистон мажмуаси дирекцияси, агентлик журналистлари, шунингдек “Даракчи” нашриёти ходимлари олиб боришди”, - дейилади мақолада.

Шунингдек Москва журналистлар уюшмасининг сайтида мазкур лойиҳанинг аҳамияти ҳақида билдирилган фикрлар келтириб ўтилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!