Англия Лига Кубоги. “Ливерпуль” “Тоттенхэм”ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди (Видео)

09:54, 26 октябрь

Англия Лига кубогининг 1/8 финалида "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм" билан ўзаро куч синашди. Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, мерсисайдликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ғолиблар сафида Даниэль Старриж дубль муаллифи бўлди, “Тоттенхэм”да Янссек битта гол билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, “Ливерпуль” “Энфилд”да Старрижнинг дубли эвазига “Тоттенхэм”ни таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.

“Ливерпуль” – “Тоттенхэм” 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 9 Старриж, 2:0 – 64 Старриж, 2:1 – 76, пенальти Янссен.

“Ливерпуль” – Миньоле, Лейва, Клаван, Морено, Стюарт, Александер-Арнолд (Клайн, 68), Груйич (Жан, 89), Вейналдум, Эжариа, Ориги (Ингз, 68), Старриж.

“Тоттенхэм” – Ворм, Дэвис, Виммер, Триппьер, Картер-Викерс, Уинкс, Дайер (Ваньяма, 67), Нкуду (Харрисон, 83), Кэрролл (Ламела, 61), Онома, Янссен.

Огоҳлантиришлар: Александер-Арнолд (26), Ингз (82), Груйич (84), Уинкс (90), Виммер (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!