Бурятияга метеорит тушди. Видео

10:18, 26 октябрь

Россиянинг Бурятия автоном республикаси ва Иркутск вилояти аҳолиси осмон жисмининг ерга тушишига гувоҳ бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

25 октябрь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда ўзидан яшил нур таратаётган жисмнинг ерга қулаши акс этган видео пайдо бўлди. Гувоҳларнинг маълумот беришича, осмон бирдан ёришиб, кометага ўхшаш жисм тушган. Бу манзарани минглаб километр узоқда яшовчи одамлар ҳам кўрган. Бундан бир йил илгари ҳам айнан шу ҳудуддаги Байкал кўлига метеорит тушган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!