Англия Лига Кубоги. “Ньюкасл”, “Халл Сити” ва “Лидс” 1/4 финалга йўлланма олди

10:32, 26 октябрь

Англия Лига Кубоги нимчорак финалида “Ньюкасл” жамоаси ўз майдонида “Престон” футболчиларини қабул қилди. 27-дақиқадан бошлаб 1 киши кўп бўлиб ҳаракат қилган “Ньюкасл” якунда 6:0 ҳисобида зафар қучди.

АПЛ вакили “Халл Сити” қуйи дивизион жамоаси – “Бристоль Сити” билан кураш олиб борди ва 2:1 ҳисобидаги кичик ғалабани кўлга кириди.

Яна бир ўйинда “Лидс” ва “Норвич” ўзаро тўқнаш келишди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча таймларидан кейин 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса “Лидс” зафар қучди.

Демак, чорак финалга “Халл Сити”, “Ньюкасл” ва “Лидс” йўлланма олди. Олдинроқ “Арсенал” ва “Ливерпуль” мусобақанинг 1/4 финалига чиққани ҳақида хабар берилганди.  

“Бристоль Сити” – “Халл Сити” 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 44 Магуайр, 0:2 – 47 Доусон, 1:2 – 90 Томлин.

“Ньюкасл”Престон 6:0 (2:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 19 Митрович, 2:0 – 38 Диаме, 3:0 – 53, пенальти Ритчи, 4:0 – 55 Митрович, 5:0 – 87 Диаме, 6:0

“Лидс” – “Норвич” 2:2 (1:1, 0:0, 0:1, 1:0)
Голлар:
0:1 – 14 Притчард, 1:1 – 43 Антонссон, 1:2 – 99 Оливейра, 2:2 – 109 Вуд.
Пенальтилар серияси: 3:2.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!