Алматида 30 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди

10:49, 26 октябрь

Қозоғистоннинг Алмати шаҳридаги Шарқий автомобиль айланма йўли музлаганлиги сабабли 30 та машина иштирокидаги оммавий йўл транспорт ҳодисаси рўй берди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Мазкур ЙТҲ акс этган видеони унга гувоҳ бўлган фойдаланувчи Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирган. Видеолавҳа тагига “Ёз тугади, ҳаммаёқ музлаган. Кеча яхмалакда 30 та автомашина ЙТҲга учради”, деб изоҳ қолдирилган.

Видеода автомобилларнинг тормоз беришга беҳуда урингани, оқибатда улар бир-бирига тўқнашгани акс этган. 26 октябрга ўтар кечаси Алмати шаҳрида ёғингарчилик рўй бериб, ҳаво кескин даражада совиган, йўллар музлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!