Актёр Дилшодбек Каттабеков мухлисларини қўрқитиб юборди(Фото)

11:29, 26 октябрь

Актёр Дилшодбек Каттабеков ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаган сурати билан мухлисларини хавотирга солди. 

Гап шундаки, мазкур суратда Дилшодбек йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мажағланган автомобиль ёнида турибди. Бунинг устига унинг кийимлари йиртилган ва юзи жароҳатланган. Дилшодбек бу суратни “Йўл қоидаси—умр фойдаси” дея изоҳлаган. 

Суратга изоҳ ёзаётган интернет фойдаланувчилари актёрдан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни сўрамоқда. Айримлар эса актёрнинг мажағланган автомобиль ёнида суратга тушишини қоралаган. 

Аслида эса бу сурат Дилшодбек роль ижро этаётган фильмдан бир лавҳа, холос.  Аввалроқ, актёр ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали суратга олиш жараёни Фарғона вилоятида бўлиб ўтаётган янги фильмда иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!