Лола концертига қандай тайёргарлик кўради? (Видео)

11:41, 26 октябрь

Лоланинг Инстаграмдаги саҳифасига жойлаган навбатдаги видео айнан шу ҳақда.

У концертга тайёргарлик жараёни ҳақидаги видеони олиб, уни ўз саҳифасига жойлади. Лоланинг концертга қандай тайёрланиши ҳақида эса бу йилги дастур режиссёр ва хореографи сўзлаб берди.

Режиссёрнинг маълум қилишича, Лола концерти олдидан 3 ой емайди, ичмайди, ухламайди ва бошқаларни ҳам ухлатмайди.

“Лола Йўлдошева ким ўзи?” деган савол билан хонанда концертига 27 кун қолганини маълум қилди ва қуйидаги видеолавҳани намойиш қилди.

Лола Йўлдошеванинг яккахон концерт дастури 21-22-23 ноябрь кунлари "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!