Тест: Сиз қандай дугонасиз?

11:51, 26 октябрь

1. Дугонангиз билан қўнғироқлашмаганингизга ҳам икки ҳафта бўлди. Унга қўнғироқ қилганда биринчи галда нима дейсиз?

А. Нега ҳеч қўнғироқ қилмайсан?

B. Салом, ҳозир бир гап айтаман, ўзингни ташлаворасан...

C. Салом, ишларинг яхшими?

2. Дугоналарингиз билан учрашганда сиз асосан:

А. Уларни тинглайсиз.

B. Шикоят қиласиз.

C. Тинмай гапирасиз.

3. Аёллар дугоначилигига муносабатингиз қандай?

А. У мавжуд эмас, деб ҳисоблайсиз.

B. Унга ишонасиз ва ҳақлигингизни исботлаш учун исталганча далил келтиришга тайёрсиз.

C. Ҳаммаси аниқ одамларга боғлиқ, деб ҳисоблайсиз.

4. Сиз учун дугоналарингиз:

А. Энг қаттиққўл танқидчиларингиз.

B. Сизни қандай бўлсангиз, шундайлигингизча қабул қиладиган кишилар.

C. Сизсиз ҳеч нарсани эплолмайдиган кишилар.

5. Дугона бўлиб қолиш учун нима қилиш керак?

А. Ҳафтасига камида бир марта учрашиб туриш.

B. Ҳар куни қўнғироқлашиб туриш.

 

C. Бир-бирингизни ҳаётларингиздаги муҳим воқеа ва ўзгаришлардан хабардор қилиб туриш.

6. "Дугона" сўзи сиз учун қайси ранг билан мувофиқ келади?

А. Яшил.

B. Оқ.

C. Мовий.

Жавобларингизда:

"А" кўп бўлса: сиз тўйингизгача дугоналарингиздан бирортасига бўлғуси турмуш ўртоғингизни кўрсатмагансиз. Сиз дугоналарингиз орасида ўзингиз учун қулай ва хавфсиз жойни топиб олгансиз. Фақат буни дугоначилик, деб бўлармикан?! Бу шунчаки таниш-билишчилик муносабати бўлса керак. Шунда ҳам бошқалар сизни дугоналарингиз йўқлигида айбламаслиги учун хўжакўрсинга йўлга қўйилган муносабат. Руҳиятшунослар инсоннинг энг нозик туйғулари ва сирларини ўртоқлашадиган дўстлари (дугоналари) бўлмаса, уни тўла бахтли, дейишга асос йўқлигини таъкидлашади.

"B" жавоб кўп бўлса: Сиз нуқул гапирасиз, гапирасиз, гапирасиз... Сизни самимий эмасликда, ёки туйғуларингизни яширишда айблаш мушкул. Аммо бу пайтда дугонангиз нима қилиш кераклигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Бир дақиқа тин олинг-да, охирги марта қачон дугонангизни ҳам тинглаганингизни, унинг ҳаёти билан қизиққанингизни эслаб кўринг. Сизни тингламайдиган, ҳаётингиз билан умуман қизиқмайдиган одам билан дугона бўлишдан қандай маъни топиш мумкин.

"С" жавоб кўп бўлса: Сиз дугоналарингизни уларнинг барча ижобий ва салбий жиҳатлари билан бирдек тан оласиз ва қабул қиласиз, улар билан бирга қувонч ва қайғуларини баҳам кўришга, зарур пайтда уларга ёрдамга келишга тайёрсиз. Шу боис атрофингизда дугоналарингиз сони керагидан анча ортиқроқ. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!