500 килограммлик мисрлик аёлнинг қариндошлари ёрдам сўради

11:59, 26 октябрь

Мисрнинг Искандария шаҳрида яшовчи, ўзининг оғир вазни туфайли уйдан ташқарига чиқолмайдиган, 500 килограммли Иман Аҳмад Абдулатийнинг қариндошлари жамоатчилик ва тиббиёт ходимларидан унга ёрдам беришни сўради, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

36 ёшли аёлнинг вазни ярим тонна бўлиб, у зудлик билан Қоҳира касалхонларидан бирида операция қилинмаса, вафот этиши мумкин. Нашрнинг маълумот беришича, аёл 25 йилдан бери кўчага чиқмайди. Уни онаси ва синглиси парвариш қилади. Имон болалигида лимфа тизимидаги нуқсонлар туфайли азият чеккан. Отасининг ўлими унга қаттиқ таъсир қилиб, стрессга тушган. У анча йиллардан бери касаллик билан курашиб келган, аммо натижа бўлмаган, шу туфайли яқинлари тиббиёт ходимларидан ёрдам сўраган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!