Хитой чемпионатида киритилган энг ғалати гол (Видео)

13:26, 26 октябрь

Англиянинг “Ньюкасл” жамоасининг собиқ футболчиси, айни дамда Хитой Суперлигасининг “Шандонг” клубида тўп сураётган Паписс Сиссе антиқа гол муаллифи бўлди.

Ёмғир остида бўлиб ўтатган ўйинда Сиссенинг жамоадоши унга тўпни оширди, аммо у ўзи истаганидек тўпга аниқ зарба бера олмади. Шунга қарамай, тўп унинг иккинчи оёғига тегиб, мўъжизавий тарзда рақиб дарвозасидан жой олди.

Маълумот ўрнида, Паписс Сиссе шу йилнинг ёзида “Ньюкасл”дан 2,5 миллион евро эвазига “Шандонг” сафига қўшилганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!