«Титаник» салати - балиқ гўштидан…

14:24, 26 октябрь

Зарур масаллиқлар (4 кишилик): 8 бўлак судак балиғи, 6 та картошка, 50 гр. пишлоқ, 2 дона тухум, 2 бош пиёз, 1 дона редиска, 10 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 ош қошиқдан ун ва сирка, салат барги, зира, майдаланган қалампир, туз, мурч.

Тайёрланиши: 1. Картошкани туз ва зира солинган сувда қайнатиб, редиска иккаласини айлана шаклда тўғранг.

2. Пиёзни ҳалқа шаклида тўғраб, 3 ош қошиқ қиздирилган ўсимлик ёғида 3 дақиқа қовуринг. Кейин сабзавотларни пиёз билан аралаштириб, тўғралган салат барги, кўкатлар, туз ва мурч қўшинг. Сирка сепишни ҳам унутманг.

3. Тухумни кўпиртириб, пишлоқ қириндиси ва қалампир солинг. Балиқ гўшти бўлакларини ўртасидан иккига бўлинг. Кейин унга белаб, тухумли аралашмага ботириб олинг-да, қиздирилган ўсимлик ёғида иккала томонини ҳам қизартириб қовуринг. Пишгач, салатга солиб, дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!