Ўзбекистон МДҲнинг энг ҳиммати баланд ва саховатли мамлакати деб топилди

14:25, 26 октябрь

Жаҳон рейтингида биринчи ўринни Мьянма эгаллади. 

Иккинчи ўринда – АҚШ, учинчи ўринда – Австралия. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда Янги Зеландия ва Шри Ланка. Улардан кейинги ўринларда: Канада, Индонезия, Буюк Британия, Ирландия, БАА. 11 ўринда – Ўзбекистон, МДҲ мамалкатлари орасида биринчи. 15 ўринда – Туркманистон.

Рейтингда кўрсатилишича, Ўзбекистонликларнинг 67% — муҳтож бўлган нотаниш одамга ёрдам кўрсатишга таёр, 62% — доимий равишда хайрия фондларига пул ўтказиб туришади, 27% эса – кўнгилли равишда хайрия ишлари билан шуғулланишади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz Charities Aid Foundation маълумотларига асосланиб.

Қирғизистон – 34, Афғонистон – 78, Тожикистон – 87, Қозоғистон – 96, Арманистон ва Озарбайжонлар – 130, 131 ўринларда. Белоруссия – 100 ўринда, Украина – 106, Россия эса — 126 ўринга жойлаштирилган. Энг охирги 140 ўринда – Хитой жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, CAF фондининг ушбу сўрови Gallup компаниясининг бутун дунё аҳолиси орасида ўтказилган сўровлари натижаларига кўра белгиланган. Сўровда дунёнинг 140 мамлакатидан 148 минг киши иштирок этган. Мамлакатнинг рейтингдаги ўрни уч кўрсаткичнинг ўртача қиймати билан белгиланади: Хайрия фондларида тўпланган маблағлар ҳажми Фуқароларнинг хайрия тадбирларида қатнашиши Нотаниш одамларга ёрдам кўрсатиш Шуни тан олиш керакки, хайрия ишлари яхши ривожланган мамлакатларнинг кўпи – оғир иқтисодий аҳволда. Ушбу рейтингнинг энг юқори 20та ўринида — фақат 5 та ривожланган мамлакат ўрин олган. Шундан хулоса қилиб айтиш мумкин-ки, саховать ва мурувват даражаси табий офат ва бошқа фалокатлар билан боғлиқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!