Лабларингиз жозибасига доир 6 маслаҳат

14:29, 26 октябрь
  • Лабларни юмшатувчи ва озиқлантирувчи творогли ниқоб: ярим чой қошиқ уй творогини бир чой қошиқ қаймоқ билан аралаштириб лабларингиз устига 10-15 дақиқага қўйинг. Сўнгра ювиб ташлаб вазелин ёки гигиеник помада суриб қўйиш керак. Бунда қаймоқ ўрнига ўсимлик мойи, сут, сабзи, бодиринг ёки лавлаги шарбатини ҳам ишлатиш мумкин.
  • Мевали парвариш: Арчилган олмани қирғичнинг майда томонидан ўтказинг. 1 чой қошиқ пюрени ярим чой қошиқ сариқ ёғ билан аралаштириб 15 дақиқага лабларингизга қўйинг. Олмадан ташқари банан, ўрик, қовун, тарвуз меваси, бодринг ва лавлаги ҳам тўғри келади.
  • Қуруқ лаблар парвариши: бунинг энг яхши давоси асал, уни нафақат лаблар учун ниқоб балки скраб ўрнида ҳам қўлласа бўлади. Лабларингизга 5-10 дақиқага асал суртиб сўнг уқалаб ювиб ташланг.
  • Лабларни намлантирувчи ниқоб: 1 чой қошиқ сметанага 2-3 томчи лимон шарбати, ва ҳудди шунча исталган ўсимлик мойини аралашмасини 15-20 дақиқа лабларга суртиб қўйинг.
  • Лаб териси шўралаганда: тиш шёткаси ёрдамида асал ва сариқ ёғни лаб терисига суртиб 1 дақиқа давомида уқалаш зарур.
  • Лабларингиз қуриб кетмаслиги учун: кўп сув ичинг кунига 2 литрдан кам сув бўлмасин. Бу нафақат лабларингиз балки бутун организминигиз учун фойдали. Бу ерда айнан сув назарда тутиляпти кофе чой шарбатлар бундан мустасно.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!