Ўзбекистоннинг ҳар бир туманида иккитадан коллеж заллари кинозалга мослаштирилади

14:52, 26 октябрь

Жорий йилнинг 21 октябр куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2016 йил 9 ойликдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Агентлик раҳбари Атабек Мусаев раислигида ўтган йиғилишда агентлик марказий аппарати масъул ходимлари, тизимдаги корхона ва ташкилотларнинг ҳамда ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлари қатнашишди.

Кенгайтирилган йиғилишда агентлик тизимида 2016 йил 9 ойликда амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ҳар бир туман-шаҳардан иккитадан коллежни танлаб олиб, уларнинг фаоллар залларини кинозалга мослаштириш, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига тайёргарлик кўриш жараёнида агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона вилояти ҳудудий бўлимларида ўтказилган ўрганишлар натижалари тўғрисида тайёрланган ҳисоботлар тингланди.

Йиғилиш давомида тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлимларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда 2017 йилга мўлжалланган иш режаларини шакллантириш, “PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли филмлар ИИ Республика фестивалини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!