Машҳур хонанда 300 маротаба ўтказилган пластик операциядан кейин вафот этди

15:08, 26 октябрь

Буюк Британиялик 57 ёшли, Dead or Alive гуруҳи яккахони Пит Бернс навбатдаги пластик операциядан кейин вафот этди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Пит Бернс 1985 йилда чиққан “You Spin Me Round” синглидан кейин машҳур бўлиб, жаҳон мусиқа дунёсига танилган. Унинг ташқи қиёфаси ҳам ўзига хос бўлган. Ёшлиги, гўзаллигини сақлаб қолиш мақсадида 20 ёшдан бошлаб, 300 дан ортиқ пластик операцияларини бошдан кечирган ва “Замонавий Франкштейн”, деган номга сазовор бўлган. 

Аммо керагидан ортиқ ўтказилган пластик операциялар унинг организмига салбий таъсир кўрсатган. Тинимсиз ўтказилган пластик операциялар уни гўзал қилишнинг ўрнига даҳшатли махлуққа айлантириб қўйган. Берган сўнгги интервьюларида буни унинг ўзи ҳам тан олган.















Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!