Ёввойи ўрдак сабабли футбол ўйини тўхтатилди (+видео)

15:27, 26 октябрь

Болгария чемпионати 11-турида қизиқ ҳолат юз берди. тур доирасидан ўрин олган “Лудогорц” ва “Локомотив” клублари ўртасида баҳс майдонга ёввойи ўрдаклардан бири қўнгани сабабли тўхтатилди.

Sports.uz нашрининг хабар беришича, Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда майдонда ўрдак пайдо бўлган. Бу вақтда меҳмонлар посбони Николай Банков ўрдакни майдонга чиқариб юбормоқчи бўлган, бироқ бу ўхшамаган. Бу орада эса Стефан Апостолов жамоаларни танаффусга таклиф қилган.

Жамоалар майдонга қайтиб келган ўрдак аллақачон ғойиб бўлган ва ўйинда “Лудогорец” футболчилари 4:0 ҳисобида зафар қучган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!